Хамес учун курашга "Атлетико" ҳам қўшилди

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Мадриднинг бошқа бир клуби - "Атлетико" сафида давом эттириши мумкин.

Football-Espana нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” раҳбарияти 27 ёшли колумбиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хамес учун шунингдек “Наполи” клуби асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Хамес сўнгги икки мавсумда Мюнхеннинг “Бавария” клуби сафида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!