Хамеснинг отаси уни қайси жамоага ўтишини хоҳламоқда?

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг отаси ўғли "Наполи"га ўтиши керак деб ҳисоблайди.

“Хамес жамоасини ўзгартириши керак. “Наполи” эса унинг учун энг яхши вариант бўларди деб ҳисоблайман. Бу катта клуб. Қолаверса, Карло Анчелотти ҳам унинг ўйинини қандай яхшилашни билади. Агар келишувлар муваффақиятли якунланса, мен келажакка ижобий руҳда қарайман”, - дейди колумбиялик футболчининг отаси.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Хамес учун 55 млн евро талаб қилмоқда, “Наполи” эса ушбу нархни пасайтиришни хоҳламоқда. Айни дамда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Хамес 2014/15 йилларда “Реал”да Анчелотти қўл остида ўйнаган ва 46 та учрашувда 17та гол ҳамда 18та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
axmadjanov masumxon
28/06/2019 13:35
xames realda qolgani yaxshi