Хамзат Чимаев: "Дю Плесси билан юз марта жанг қилсам, юз марта ютаман"

  • 22.02.2026 09:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев жанубий африкалик Дрикус дю Плессига қарши жангни эслади.

"Мен Дрикусни анча кучлироқ, деб ўйлагандим, аммо ундай эмас экан. Агар биз юз марта жанг қилсак, мен уни юз марта мағлуб этган бўлардим. Унинг ўзини тутиши менга ёқади, у ҳақиқий жангчи, лекин услуб жиҳатидан менга мос ва қулай", — деди чеченистонлик You Tube даги "Jaxxon Podcast" каналида.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва дю Плесси ўртасидаги тўқнашув 2025 йил 16 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтган ва унда Хамзат ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.

Зебонисо Хамидова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!