Хамзат Чимаев нега ўзбекистонлик спортчини танлади

  • 11 октябрь, 18:48
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик грепплингчи Улуғбек Раҳмонов айни вақтда Дубай шаҳрида Ҳамзат Чимаевнинг Роберт Уиттакерга қарши жангига ҳозирлик кўришда ёрдам бермоқда. 
Биз ушбу жараён қандай содир бўлганлиги ва Чимаев юртдошимизни танлаганига нима сабаб бўлганлиги борасида мураббий Ҳусан Мажлимовни фикрларига қизиқдик.

- Ха, Ҳамзат тайёргарлик лагерида Улуғбек бўлишини хоҳлади. Аслида, Улуғбек Ҳотам Бойназаровнинг жангига тайёргарлик кўришда ёрдам бериш учун келганди. Унинг ҳаракатлари Ҳамзатга ёқиб қолди ва у биргаликда машғулотлар ўташини билдирди. Биласиз, Улуғбек Раҳмонов Ўзбекистоннинг энг кучли грепплингчиларидан бири ҳисобланади. Унинг салоҳияти Ҳамзатга ҳам мақул келди. 

Маълумот учун, Улуғбек Раҳмонов грепплинг бўйича жаҳон чемпиони ва Бутунжаҳон жанговар ўйинлари ғолиби саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!