Хамзат Чимаев: "Қалқонсимон безимнинг ярми йўқ"

  • 15.09.2026 00:43
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ММА юлдузи Хамзат Чимаев UFC промоушенига эътироз билдирди.

"Бироз ғалати вазият. UFC га 1-2 йил кутишни истамаслигимни айтиб, Абу-Дабида жангга тайёрлигимни билдиргандим. Шундан сўнг улар дарҳол Шон ва Имомов тўқнашуви ҳақида гапира бошлади. Тўғри, бу расмийми ёки йўқ, аниқ билмайман. Агар бу рост бўлса, менга ким биландир жанг қилиш, пул топиш ва камарни тезроқ қайтариб олишга имкон беринг.

Агар UFC декабрда ҳам таклиф бермаса, танаффус оламан. Боиси жароҳатларим кўп, уларни даволаш керак. Акс ҳолда, операцияларим чўзилиб, чемпионлик баҳсига қандайдир муаммолар билан чиқишимга тўғри келади. Очиғи, муаммоларим, жароҳатларим ҳақида гапиришни унчалик ёқтирмайман, бироқ одамлар менинг тез-тез касал бўлиб туришимни ҳам билишади. Қалқонсимон безимнинг ярми йўқ, еттита наркоз, олти марта операция бўлганман", – деди Хамзат.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев "UFC 328" турнирида Шон Стриклэнддан очколар эвазига мағлубиятга учраганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!