Хамзат Чимаевми ёки Дю Плесси? UFC собиқ чемпиони жавоб берди

  • 13 февраль, 17:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо чеченистонлик Хамзат Чимаев (14-0) ва амалдаги чемпион Дрикус дю Плесси (23-2) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

“Шахсан мен дю Плесси Чимаевни мағлуб этади, деб ўйлайман. Жанубий африкаликнинг чидамлилигига қаранг, айниқса охирги жангда. Мен уни UFC да кардио бўйича кучли учликка киритмоқчиман. Чунки бешинчи раундда ("UFC 312" да) Дрикус яна беш раундни ўтказишга тайёрдек туюлди. Бу йигит ўрта вазндаги ҳар бир жангчи учун катта муаммо бўлади" - деди Сехудо "Pound 4 Pound" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси охирги жангида Шон Стрикленд устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!