Хамзат Чимаевнинг Дю Плессига қарши жангда имкониятлари қандай? Таниқли промоутер жавоб берди

  • 10 февраль, 13:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Россиялик таниқли промоутер Комил Гаджиев Хамзат Чимаев(14-0)нинг амалдаги UFC чемпиони Дрикус дю Плесси (23-2) билан жангдаги имкониятларини баҳолади.

“Менимча, Хамзат дю Плессининг ғалабали сериясига якун ясайди. Дастлабки икки раундда Чимаев исталган рақибни қийнай олади, бироқ баҳс тақдири кейинги раундларга қолса, вазият ўзгариб кетиши мумкин. Шу боис бу тўқнашувни кўриш мен учун жуда қизиқ" - деди Гаджиев ўзининг You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев сўнгги жангида Роберт Уиттакерни биринчи раунддаёқ мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!