Ханчжоу-2022 объектлари: Атлетлар тоғ этагида қояни забт этишади (видео)

Қояни забт этиш нафақат Олимпия оиласи, балки мамлакатимизга яқинда кириб келган спорт турларидан ҳисобланади. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги баҳслар орқали Париж-2024 Олимпиадасининг лицензиялари йўлида атлетларимизнинг имкониятларини чамалаб олишимиз мумкин бўлади.

Беллашувлар ўтказиладиган “Shaoxing Keqiao Yangshan Sport Climbing Centre” мажмуаси Атлетлар шаҳарчасидан 37.3 км узоқликда қад ростлаган. Унинг тоғ этагида, ҳақиқий қоялар олдида жойлашгани мусобақа давомида спортчилар ва томошабинларга ўзгача атмосфера бериб туради.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!