"Ханчжоу-2022": Йўлдошев финалда, яна уч дзюдочимиз бронза медали учун курашади

Дзюдо баҳсларида иккинчи куннинг саралаш беллашувлари якунига етди. Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Муроджон Йўлдошев финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг олтин медал йўлидаги рақиби япониялик Соичи Хашимото бўлади. Шунингдек, бугун яна 3 нафар дзюдочимиз бронза медали учун татамига чиқади.

Финал:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Соичи Ҳашимото (Япония) 

Бронза медали учун:
-81 кг: Мусо Собиров – Аблайхан Жуманазар (Қозоғистон)
-63 кг: Севинч Исоқова – Исмигул Куюлова (Қозоғистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Ю Жунг Лиао (Хитой Таипейи)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!