Ханс-Дитер Флик: " У билан муносабатларимиз жуда яхши"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг истеъфога чиқарилиши ҳақида гапирди.
"Хаби билан муносабатларимиз жуда ҳам яхши. У билан Леверкузенда танишганмиз. Шундан бери доимо алоқада бўлиб турамиз. У ажойиб мураббий. Хабига кейинги катта лойиҳаларида энг яхши тилакларни тилайман. Бу футболнинг бир қисми. Клуб ўзига ишониши керак - футболчилар ҳам. Қарор чиқарувчилар буни қабул қила олиши керак. Аммо бу бизнинг ишимиз эмас ва бу ҳақида гапиришни истамайман, чунки мураббийнинг иши жуда мураккаб. Бизда жуда катта масъулият бор", - деди германиялик мутахассис.
Маълумот учун, Хаби Алонсо истеъфога чиқишидан аввал "Реал" Испания Суперкубогида "Барселона"га мағлуб бўлган эди.



Фикрлар