Ханс-Дитер Флик: "Бу ерда ғалаба қозониш осон эмас эди"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 27-турида "Атлетик"га қарши ўйиндан кейин (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, мен доимо футболчиларим билан фахрланаман. Аммо жамоа ичидаги ўзига хос муҳитни алоҳида қадрлайман. Уларнинг бир-бирига жипслиги, жамоадаги муҳит — буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам ажойиб. Мен кўраётган манзарани жуда қадрлайман.

Бугун мен ҳаяжонланмадим. "Атлетико"га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин футболчиларни кўрдим ва уларга ишончим комил эди. Биз айнан шундай муҳит яратишни мақсад қилганмиз: яхши атмосфера ва ҳар кунлик машғулотларга тўлиқ эътибор қаратиш.

Бугун бу ажойиб стадионда, кучли жамоа ва ажойиб мухлисларга қарши ўйинда ғалаба қозониш осон бўлмаслиги аниқ эди. Шу ерда ғалаба қозониш — ҳақиқатан ҳам ажойиб.

Ферран ҳақида айтсам, ҳозирча унда ишонч тўлиқ эмас, лекин биз бу устида ишлаяпмиз. Ўйинларда ҳар доим ҳаракат қилиш муҳим. У яхши ҳолатда, тезкор футболчи, ҳозир эса унга бироз омад етишмаяпти. Агар мен унга ёрдам бера олсам, албатта бераман", — деди Флик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!