Ads

SPORTS.uz интернет ахборот портали эса мазкур беллашув превьюсини тақдим этади. 

uzb vs syr2

Ўзаро бўлиб ўтган учрашувлар тарихи

Бир қитъа жамоалари бўлсакда, негадир мазкур  жамоа билан жуда ҳам кам тўқнаш келган эканмиз. Ўзбекистон ва Сурия термалари шу вақтга қадар бор-йўғи 3 марта ўзаро тўқнаш келишган. Кичик устунлик сурияликларда: 2 та ғалаба ва 1 мағлубият. Ўзаро ўйинларда вакилларимиз рақиб дарвозасига икки марта гол киритишган ва ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиққан.

Дастлабки тўқнашув 1996 йилга бориб тақалади. Ўша йили БАА майдонларида ўтган Осиё кубоги гуруҳ босқичида вакилларимиз Сурияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган эди.

geynrix goal

Кейинги икки қарама-қаршилик эса ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Самвел Бабаян бошқарувидаги термамиз Тошкентда Александр Гейнрихнинг ягона голи эвазига 3 очкога эга чиқади.

geyrrix

Жавоб учрашуви эса Суриядаги нотинчлик сабаб нейтрал майдон - Малайзияда ўтади. Афсуски, ўша беллашув ҳам ўрганиб қолганимиз - сўнгги дақиқалардаги хатолар сабаб мағлубият билан якунига етган эди. Егорь Кримец жарима майдонимиз ичида рақиб футболчисини йиқитади ва бош ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳассан Лобанов дарвозасига 90+1 дақиқада (!) пенальти белгилайди. 11 метрли жарима зарбасини эса Омар Харбин футбол оламида "таҳқирли" дея эътироф этиладиган "Паненка усули"да амалга ошириб, гол киритади ва голни Гейнрих сингари (аслида бу ишни Тотти бошлаб берган, муаллиф) селфи тушиш орқали нишонлагани ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.

 

Осиё кубоги-1996. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Сурия 1:2

Голлар: Сергей Лебедев (54 пенальтидан) - Надер Жохадар (49), Али Диб (74).


ЖЧ-2018 саралаш босқичи

Ўзбекистон - Сурия 1:0

Гол: Александр Гейнрих (74).


ЖЧ-2018 саралаш босқичи

Сурия - Ўзбекистон 1:0

Гол: Омар Харбин (90+1).

Аслини олганда, олдинги тўқнашувларнинг эртанги учрашувга умуман алоқаси йўқ. Зеро, ҳар уччала беллашув расмий мақомда ва ўта муҳим ўйинлар сифатида ўтган. "Миллий" стадионида кечадиган учрашув эса Эктор Купер жамоаси учун ҳам, Бернд Штанге жамоаси учун ҳам БААда ўтадиган Осиё кубоги учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак ва ўртоқлик мақомида ўтади.

***

Кадрлар масаласи

Эктор Купер 22 августда бошланган йиғин учун 30 футболчини жалб этган эди. Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов cингари легионерлар яқинда таркибга келиб қўшилишди. Жанубий Кореянинг "Тэджон Ситизен" клубида фаолият олиб борадиган Шохрух Гадоев ва Санжар Турсуновлар 7 сентябрдан терма жамоа ихтиёрига етиб келади ва ўз-ўзидан аёнки, улар эртанги ўйинда иштирок этишмайди.

Шунингдек, Азиз Ҳайдаров ҳам машғулотларда жароҳат олиб БААга кетганини қўшимча қилиш жоиз.


Фикрлар

Эктор Купер: Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Мен имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ.

Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг! 

Одил Аҳмедов: Сурияга қарши ўйинда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бор имконияларимизни ишга соламиз.


Бернд Штанге: Ўзбекистон билан ўйин Суриянинг навбатдаги расмий ўйинларига яъни ФИФА ва ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалар учун тайёргарлик вазифасини ўтайди ва бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Биз Ўзбекистон билан ўйинга асосан легионерларни таклиф этдик.

Умар ал Сома: Маълум вақт терма жамоа ўйинида қатнашмадим ва яна таклиф олганимдан сўнг улар билан биргаман. Сурия терма жамоасини олдинда кутиб турган барча мусобақаларда ижобий натижалар қайд этишни истаймиз.


Факт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 6 июнь санасидан буён ғалаба қозона олмай келяпти. Яъни "оқ бўрилар"нинг ғалабасиз  серияси оз эмас, кўп эмас - 8 тага етди. Тўғри, уларнинг аксариятида биз кучли жамоаларга мағлуб бўлганмиз ёки дуранг натижа қайд этганмиз, айниқса, 2018 йилда.

Қизиғи, Сурияда ҳам деярли худди шу аҳвол. Улар сўнгги бор ўтган йили 31 август санасида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этишган ва шундай сўнг ўтказилган қаторасига 6 ўйинда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундан шундай хулоса қилиш керакки, демак, эртага қайсидир жамоанинг бу нохуш анъанаси тугайди ёки яна давом этаверади.