Харри Кейн АПЛда Руни ва Анри ўрнатган рекордни янгилади

“Тоттенхэм” форварди Харри Кейн кеча “Вест Хэм”га (3:3) қарши ўйинда дубль қайд этиб, Англия премьер-лигасида рекорд ўрнатди.

Айни дамда “шпорлар” сардорининг жорий мавсумда “гол+пас” тизимида жамғарган очкоси 12 тага етди. У ҳозирча ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 7 та ассист ёздириб қўйди. Goal нашрининг хабар беришича, шу кунгача, АПЛда ҳеч бир футболчи дастлабки 5 та турда бундай натижа қайд эта олмаган.

Бу борада аввалги рекорд “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри (11) ва “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Уэйн Рунига (11) тегишли эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)