Харри Кейн Бекхэмнинг натижасини такрорлади!

TIGGO 2 PRO

“Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн “Байер”га қарши учрашувда (2:0) ўз ҳисобида гол ёздириб қўйгандан сўнг Дэвид Бекхэмнинг Чемпионлар лигасидаги натижасини такрорлади. 
 
Гап шундаки, Бекхэм УЕФА Чемпионлар лигасида гол+ассист тизими бўйича 50 очкодан кўпроқ тўплаган биринчи англиялик футболчи ҳисобланар эди. Дэвид фаолияти давомида ЕЧЛда 107 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 38 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Harry Kane of FC Bayern Munich during the UEFA Champions League match between Bayer 04 Leverkusen and FC Bayern Munich at the Bay Arena on March 11,...
 
Кейн эса 55 та беллашувда иштирок этиб, 39 та гол ва 11 та ассистни ўз ҳисобида ёздириб қўйган. Шу орқали, 31 ёшли форвард гол+ассист бўйича 50 очко тўплаган иккинчи англиялик ўйинчи бўлди. 
 
Маълумот ўрнида, Харри “Бавария” билан ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олди. Улар бу босқичда Италия А Сериясининг “Интер” клуби билан куч синашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!