Харри Кейн: Мен ҳали Роналду ва Месси даражасидаги футболчи эмасман
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн ўзини ҳали бери Криштиану Роналду ва Лионель Месси даражасига етмаганини айтди.

“Ўзимни сўнгги ўн йилликда фантастик натижаларни қайд этган ушбу икки футболчи билан тенглаштиришим қийин. Улар барча футболчи орзу қиладиган даражага етиб бўлишган.

Мен ЖЧ-2018нинг энг яхши тўпурари бўлганимдан жудаям фахрланаман. Лекин, уларнинг даражасига етдим деб ўйламайман”, - дейди тўпурар футболчи.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛнинг ўтган 4та турида ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.