Харри Кейн нима учун "Бавария"ни танлагани ҳақида гапирди

Харри Кейн "Бавария"ни ўзи учун идеал клуб, деб атади. 

"Фаолиятимдаги навбатдаги қадамни ташлаш вақти келганини ҳис қилдим. Мен бу тажрибани олишни, совринлар, Чемпионлар лигаси учун курашмоқчи эдим. "Бавария" каби катта жамоада ўйнаш - катта қийинчилик. 

Мен чемпионлик ҳақида камроқ ўйладим ва "Бавария" ҳақида кўпроқ ўйладим. Ўзимга савол бердим. Қандай қилиб яхшиланишим мумкин? Шунда "Бавария" мен учун идеал вариант эканлигини тушуниб етдим", - деди инглиз "Bild" нашрига берган интервьюсида. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!