Харри Кейн рекорд ўрнатди

CHERY AUTO

"Бавария" форварди Харри Кейн Бундеслиганинг 15-турида "Хайденхайм"га қарши учрашувда гол уриб, рекорд ўрнатди.

Tecno

Гап шундаки, англиялик ҳужумчи Бундеслигада гол+пас тизими бўйича 100 очко тўплади. Ушбу натижага эришиш учун футболчига 78та учрашув керак бўлди. Бу кўрсаткич 2004/05 йилги мавсумда статистика йиғиш бошланганидан буён энг яхши натижага айланди. Бунгача рекорд Арьен Роббенга тегишли бўлиб, у бунинг учун 100та ўйинда майдонга тушган эди. Кейн 2023 йилнинг ёзида мюнхенликлар сафига "Тоттенхэм"дан келиб қўшилган эди. 

Маълумот учун, 32 ёшли страйкер жорий мавсум Бундеслигада 15 та учрашувда майдонга тушиб, 19та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, Европа Чемпионлар лигасида 6та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!