Харри Кейн Тунисга қарши баҳсдан сўнг нималар деди?
Ads

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн кеча Тунисга (2:1) қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик ва ғалабага муносиб эдик. Менимча бизнинг дарвозамиз олдида пенальти бўлмаган эди, аммо шунга қарамай йигитлар билан олға интилишда давом этдик. Шу тариқа орзулар рўёбга чиқди. Мен жамоадошларим билан фахрланаман”, - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, айнан Кейннинг киритган икки голи якунда Англия терма жамоасига уч очко тақдим этди.