Хавьер Эрнандес ўзи билан ўйнаган энг яхши 3 футболчи номини маълум қилди

"Манчестер Юнайтед", "Реал", "Вест Хэм" каби жамоаларда тўп тепган Хавьер Эрнандес ўзи билан ўйнаган энг кучли 3 футболчини айтиб ўтди.

"Роналду - буюк истеъдод соҳиби. Унинг қиладиган меҳнати, қийинчиликка тик қарай олиши қолганлар учун доим ўрнак бўлади. 

Модрич - майдонда у ҳақиқий даҳо, ташқарида эса ўта камтар инсон. Лука ҳар томнолама ҳурматга сазовор одам.

Гиггз - мен кўрган икки энг зўр ярим ҳимоячилардан бири. Бири Модрич бўлса, демак, иккинчиси албатта Райан бўлади", - деди мексикалик ҳужумчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!