Хавьер Мендес: “Ислом Махачев янги вазн тоифасида ҳайратланарли даражада кучли кўринмоқда”

  • 17.10.2025 17:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

АКА залининг асосчиси ва машҳур мураббий Хавьер Мендес ўз шогирди Ислом Махачевнинг жисмоний формаси ва тайёргарлигидан ҳайратда қолганини айтди. 

“Лагерга бир ойча олдин келганимда Исломни кўриб ҳайратда қолдим. У ҳақиқатан ҳам ажойиб формада эди. Махачевнинг машғулотларини кузатар эканман, унинг қандай ўсаётганига гувоҳ бўлдим. У билан илк спаррингни ўтказганида эса бутунлай лол эдим. У янги вазнга ажойиб тарзда мослашибди”, — деди Мендес "ММА Junkie" You Tube каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ислом Махачев илгари енгил вазн (70 кг) тоифасининг чемпиони эди. Бироқ энди у 77 кг да ўзини синаб кўрмоқчи. Агар россиялик 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида Жек Делла Маддалена устидан ғалаба қозонса, ярим ўрта вазнда чемпионга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!