Хаверц Германия терма жамоасидан нега кетди?
Миллатлар лигасида иштирок этаётган Германия терма жамоасининг ёш футболчиси Кай Хаверц терма жамоа қароргоҳини тарк этди.
Плеймейкер терма жамоа жойлашган Штутгарт шаҳридан тўғри Лондонга йўл олган. Унга термани тарк этиши учун “Байер” Германия футбол иттифоқидан рухсат олиб берган. Кай Лондонга бориб “Челси” билан трансфер масаласини расмийлаштириб келиши керак.
- Биз миллий терма жамоа раҳбариятидан миннатдормиз. Энжи Кай Лондонга бориб, ишларини якунлаб келиши мумкин, - деди “Байер” спорт директори Руди Феллер.
21 ёшли Кай Хаверц яқинда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, “Челси” билан беш йиллик келишувга эришди. Ушбу трансферни расмийлаштириш ишлари қолди холос. Тез орада трансфер расман эълон қилинади. Лондонликлар истеъдодли ярим ҳимоячи учун 80 миллион еврога яқин пул тўлагани айтилмоқда.
Фикрлар