Хави: "Анчелоттига бўлган танқидлар – ноинсофлик"

CHERY AUTO

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Карло Анчелоттига нисбатан танқидлар ҳақида фикр билдирди ва келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

Tecno

"Мен ҳозирча шошилмаяпман, аммо яхши лойиҳа олишни хоҳлардим. Мана масалан: “Сенга тўрт йил вақт, лойиҳани ривожлантир”, – десалар, мамнуният билан иш бошлардим. АПЛда ишлашни истардим, у ердаги муҳит жуда ёқади. Испанияда эса фақат натижага қарашади.

Қаранг, Анчелоттига нима бўляпти. Ҳамма уни танқид қиляпти. Бу – адолатсизлик. У 10 йилда 30 та соврин ютиб олди. Уни шундай танқид қилишяптики, гўё у ҳеч нарса ютиб олмаган. Эрнесто Вальверде жуда яхши айтган: “Агар Анчелоттини танқид қилишса, қолганлар нимани умид қилиши мумкин?”

Испанияда босим жуда кучли, айниқса "Барса" ва "Реал"да. Масалан, Мареска бошқарувидаги "Челси" – яхши лойиҳа. Артета бошқарувидаги "Арсенал" ҳам шундай. У аллақачон олти йилдан бери ишлаяпти. Қийин мавсумлар бўлди, лекин клуб унга ишонди ва ишни давом эттирди. Испанияда эса бундай бўлмайди" – дея ўз фикрларини билдирди каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!