Хави армонда қолди
“Аякс” ҳимоячиси Николас Тальяфико тез орада “Барселона”га кўчиб ўтишни орзу қиляпти. Каталонияликлар ҳам аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, амстердамликлар 29 ёшли ўйинчини “Барселона”га ижарага жўнатишга кўнмади.
Энди Тальяфиконинг ўзи клуб раҳбарларини уни Испания чемпионатига жўнатишни сўраб мурожаат қилмоқда ва уларни кўндиришга уриниб кўради.
Бу футболчи 2018 йилдан бери “Аякс” шарафини ҳимоя қилмоқла. Жорий мавсумда у Нилерландия чемпионатида тўққизта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга эришди.
Тальяфиконинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача имзоланган. Бу футболчининг трансфер суммаси 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар