Хави “Барса” кучсизланиб қолганидан хавотирда

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес қишки трансферлар вақтида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш шарт эканини таъкидлади.

- Мемфис Депай кетганидан кейин олдинги чизиққа бирор трансферни амалга оширамизми ёки йўқ, буни аниқ билмайман.

Лекин мен жамоамда янги форвард бўлишини истайман. Яқин келажакда нималар бўлиши мумкинлигини кузатишдан бошқа иложимиз йўқ, - деди Хави Эрнандес.

Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай куни кеча “Атлетико” сафига кўчиб ўтди ва мадридликлар билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган битим имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!