Хави “Барса”нинг энг катта муаммосини айтди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоасининг жорий мавсумдаги энг катта камчилигини айтди.

- Мени энг кўп хавотирга солаётгани бу ҳимоя. Биз айрим учрашувларда икки-учта гол урсак ҳам, ҳимоядаги хатолар туфайли ғалаба қозона олмаяпмиз. Бу мавсум жуда кўп тўп ўтказиб юборяпмиз.

Бу камчилик билан Испания чемпионлиги учун кураша оламизми? Шубҳасиз. Чунки биз ўтган йили бу вазифани уддалаган эдик.

Мен мавсумнинг қолган қисмида энг юқори мақсадлари сари кураша олишимизга аминман, - деди Хави Эрнандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
04/01/2024 17:22
Барса олга !
&
Журабой
04/01/2024 17:22
Барса олга !