Хави “Барселона” учун яна бир юлдузни танлади
Ҳали “Барселона”ни расман қабул қилиб олмаган Хави Эрнандес каталонияликлар таркиби учун ўзи ишлашни истаган футболчиларни танлашда давом этмоқда.
41 ёшли мутахассис Каталонияга “Бавария”нинг ҳужумкор футболчиси Кингсли Команни олиб келмоқчи. Франциялик ярим ҳимоячининг мюнхенликлар билан янги шартнома борасида келишуви муваффақиятсиз якунланган.
Коман Бундеслига чемпионидан маошини сезиларли даражада кўтаришни талаб қилмоқда. Бироқ, “Бавария” хўжайинлари кейинги пайтда катта маош сўраган ўйинчилар билан хайрлашишни маъқул топмоқда.
Кингсли Команда бошқа вариантлар ҳам бор. Бу ўйинчига “Манчестер Юнайтед” анчадан бери қизиқмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.
Фикрлар