Хави

Айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган “Барселона” клуби собиқ сардори Хави Эрнандес каталонияликларга ўзининг тарбияланувчиси бўлган ва жамоани ўз хоҳиши билан тарк этган футболчиларни сотиб олмасликни маслаҳат берди. Анқироғи, Хави “Барса”га айни дамда “Арсенал” аъзоси ҳисобланган Эктор Бельеринни ортга қайтармасликни маслаҳат бермоқда.

“Мен унинг иштирокида кўп ўйинларни томоша қилмадим. Шунинг учун у ҳақда аниқ бир нима дейишим қийин. Бироқ, мен клуб тарбияланувчиси бўла туриб, ўз иҳтиёри билан жамоадан кетган футболчини сотиб олишга рози бўлмаган бўлардим. Албатта, Бельерин “Барселона”да ўйнаши мумкин, аммо мен бундайлар билан асло шартнома имзоламаган бўлардим. Нега энди улар 16-17 ёшида кетиб қолишади? Мен шунга ҳайронман”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона” раҳбарияти асли клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Эктор Бельеринни ортга қайтаришни режалаштиришмоқда.