Хави энг кучли ҳимоячилардан бирини жамоасида кўришни хоҳлайди
"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Сити" ҳамда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз жамоасига қўшилишини истамоқда. Канселунинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Жоаунинг трансфер қиймати 50 миллион ервони ташкил қилади. Шу муносабат билан "Барселона" ўнг қанот ҳимоячисини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Каталонияликлар спорт директори Матеу Алемани, Канселонинг агенти Жорже Мендеш ҳамда "шаҳарликлар" директори Ферран Сориано сўнгги кунларда ушбу ўтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Таъкидланшича, Хави 29 ёшли португалияликнинг кўп қирралилигини жуда қадрлайди.
Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" ва "Юавария" учун тўп тепган Канселу 47 беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 11 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Фикрлар