Хави: "Имконим бўлса, у билан аллақачон шартнома имзолаган бўлардим"

Хави "Барселона" вингери Усмон Дембеле борасида илиқ фикрлар билдирди. 

- Дембеле ўзгарганини сездингизми? 

- Унинг ўз ишига муносабатини намуна сифатида кўрсатса бўлади. У жуда ғайратли ва бахтли. Усмон ғолиблик менталитетига эга. 

- Дембеленинг қолиш-қолмаслиги аниқ бўладиган пайтни яна қанча кутишга тайёрсиз? 

- Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Клуб менинг устувор мақсадларим нимада эканлигини билади. Агар имконим бўлса, у билан аллақачон шартнома имзолаган бўлардим. Бироқ молиявий аҳволимиз яхши эмас. Шунга қарамай, раҳбарият бу борада иш олиб бораётганидан хабарим бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!