Хави "Интер"га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Барселона" бош мураббийи Хави "Интер"га қарши ўйин (3:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Чемпионлар лигаси биз учун шавқатсиз. Иккинчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биринчи гол ҳимоя чизиғининг яққол хатоси билан бўлди. Биз бу ҳақда гаплашдик", - деди Каталония клуби устози.  

Қайд этиш лозим, ушбу дуранг "кўк-анорранглилар"нинг кейинги босқич имкониятларини пасайтириб юборади. Агар "Интер" кейинги турда "Виктория"ни таслим этса, Хави шогирдларининг плей-оффга чиқиш имконияти қолмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!