Хави жаҳон чемпионатидаги энг зўр футболчиларни аниқлаб берди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган футболчилар орасида майдондаги ҳар бир позиция бўйича энг яхши футболчилар кимлар эканини айтиб берди.

Sport.es сайтининг ёзишича, Хави қуйидаги футболчиларни танлаган:

Ҳужумларни энг зўр якунловчи футболчи Ришалисон;

Энг иқтидорли ўйинчилар – Жамол Мусиала ва Педри;

Энг зўр марказий ҳимоячилар — Дайо Упамекано ва Ибраим Конате;

Энг ёрқин қанот ҳимоячиси — Жорди Альба;

Энг яхши дарвозабон — Тибо Куртуа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!