Хави клуб ичидаги “қулоқ”ни қидиряпти
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клуб ичидаги маълумотларни журналистларга сиздираётган “қулоқ”ни топишга уринмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito TV вакиллари хабар тарқатди.
Манбага кўра, испаниялик мураббий мессенжерлардан бирида клуб ходимларининг профилларини текшириб чиққан. Хави журналистлар контактини қидиргани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, клуб ичидан тарқатилаётган хабарлар рост бўлиб чиқмоқда. Бундан ташқари Хави Эрнандес журналистларга шахсан қўнғироқ қилиб, улар ахборот олаётган манбаларни суриштирган.
Хавининг уринишларига қарамай, клуб ичидаги воқеа-ҳодисаларни ташқарига олиб чиқаётган одам топилгани йўқ.
Фикрлар