Хави:
Ads

Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби собиқ етакчиси Хави Эрнандес ўз вақтида “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклиф бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен ўша пайтда скаут бўлиб ишлаган сэр Алекс Фергюсоннинг укаси билан “Манчестер Юнайтед”га ўтиш масаласида гаплашганман. Аммо, мен якунда “Барселона”да қолишга қарор қилдим, чунки, бу менинг жамоам.

Мен ҳамиша “Барселона” ҳақида ўйлаганман. Бу менинг юрагимда бир умр яшайдиган жамоа. “Барселона” – дунёнинг энг зўр жамоаси”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бормоқда.