Хави мураббийлик фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин

BEPUL PROPAN

Англиянинг "Ньюкасл" клуби бош мураббийни алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Football Transfers" хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти Лига кубогини қўлга киритган ва Чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсум ўйинларига йўлланма олишга даъвогарлик қилаётган жамоа натижаларидан мамнун бўлишига қарамай, Эдди Хауни истеъфога чиқаришга тайёр.

Таъкидланишича, "Ньюкасл" вакиллари аллақачон "Барселона"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Хави Эрнандес билан алоқа ўрнатган. Хави ўтган йилнинг май ойидан бери ишсиз бўлиб турибди. Яқинда берган интервьюсида у Англияда ишлашга қарши эмаслигини айтган, сабаби у ерда натижаларга камроқ эътибор берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!