Хави мураббийлик фаолиятини Севилья клубида бошлаши мумкин

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Қатарнинг “Ал Садд” клубида тўп сураётган испаниялик машҳур футболчи Хави жорий мавсум якунлангач фаолиятини якунлаши ва мураббийликда ўз омадини синаб кўрмоқчилиги ҳақида маълум қилган эди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 39 ёшли Хавига “Бетис” клуби жиддий қизиқиб қолган. Севильяликлар бош мураббий лавозимига айнан унинг номзодини кўриб чиқишмоқда. Жамоанинг амалдаги устози Кике Сетьен эса мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, Хави аллақачон УЕФА мураббийлик курсларида таълим олишни бошлаб юборган ва тез орада мураббийлик лицензиясини олади.

Маълумот учун, “Бетис” айни дамда Испания Ла Лигасида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!