Хави нолишдан тўхтамаётган Пикени гап билан "савалади"
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жорий мавсум деярли барча учрашувларни захирада бошламоқда. Хави кўпроқ янги келган Кристенсен ҳамда Кундега ишонч билдиряпти.
"SPORT" нашри берган хабарга кўра, испаниялик ҳимоячи кийиниш хонасида захирада қолиб кетаётганидан нолиётган пайтда Хави буни эшитиб қолган. 42 ёшли мутахассис бунга жавобан: "Бундан ҳам камроқ ўйнаш ниятинг бор, шекилли", - дея жавоб қайтарган.
Қайд этиш лозим, Пике жорий мавсум барча мусобақаларда 2 та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар