Хави: "Педри ва Гави билан ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди"

Европа лигасининг  1/18 босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" тўқнашувида "қизил иблислар" умумий 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олди. Ўйиндан кейин Катлонияликлар устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Баҳона қилмоқчи эмасман, лекин Педри ва Гави билан ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Шундай бўлса ҳам Роберто билан Кессье бугун яхши ўйнади. Биз энди лига ва кубокни ютишга ҳаракат қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Педри жароҳат сабаб, Гави эса карточкалари кўпайиб кетгани туфайли майдонга туша олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!