Хави шармандали мағлубият сабабини айтди
Жамоа "синиб" қолди
Германияда меҳмон бўлган Нидерландия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида йирик мағлубиятга учради. Учрашув мезбонлар фойдасига 5:0 ҳисобида якунланди. Беллашувдан сўнг Нидерландия бош мураббийи Хави жамоа кайфияти ва майдондаги руҳи ҳақида тўхталиб ўтди. У футболчиларининг ўйинида кўрган жиҳатларидан қониқмаганини очиқ айтди.
«Бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман: ҳисоб 0:2, кейин 0:3 бўлгани заҳотиёқ бошлар пастга тушди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам жамоавий руҳ ҳақида гапиряпман», – дея Хавининг сўзларини The Touchline нашри келтиради.
Мураббийнинг айтишича, эҳтимол, футболчилар ўйинга етарлича жавобгарлик билан ёндашмаган.
«Балки бугун биз ҳаддан ташқари хотиржам бўлгандирмиз, чунки кейинги босқичга чиқиш арафасида эдик. Германия эса кўпроқ куч сарфлаши керак эди», – деди Хави.
Миллатлар лигаси чорак финал учрашувлари март ойи охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)