Хави уч юлдузга чиқиш эшигини кўрсатди
“Барселона” клуби раҳбарияти жамоа футболчиларига берилаётган маош фондини қисқартириш масаласига жиддий эътибор бера бошлади. Улар маош юкини 200 миллион еврога пасайтиришни режалаштирган.
Sport.es сайтининг ёзишича, айни пайтда каталонияликларнинг бир йиллик маош фонди 610 миллион еврони ташкил қиляпти. Бу сумма тез орада 420 миллион евогача пасайтирилиши керак.
Бунинг учун “Барселона” раҳбарияти узоқ йиллардан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган юлдузлар – Жерар Пике, Хорди Альба ва Серхио Бускетс билан хайрлашишга тайёр. Улар энг катта маош олаётган футболчилар рўйхатида турибди.
Бундан ташқари, ёши ўтиб қолган бу уч ўйинчи ўрнини истеъдодли ёшлар эгаллаши учун ҳам йўл очилади.
Фикрлар