Хави: "Уларнинг услуби бизга тўғри келмайди".
"Барселона" бош мураббийи Хави эртанги рақиби "Атлетико" жамоаси ва унинг ўйин услуби ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, рақиб танлаган услуб "Барса" мухлислари учун умуман мос эмас.
"Биз бундай тактика танлай олмаймиз. Менимча, бизнинг мухлислар "Атлетико"нинг услубини қабул қила олишмаса керак.
Бу гапим орқали унинг афзалликлари йўқ ёки фойдасиз демоқчи эмасман. Шунчаки, "Барселона" ҳимоявий ўйин кўрсатиб, таваккал қила олмайди. Бу айни ҳақиқат.
Бироқ "Атлетико"нинг усулини ҳеч ким рад эта олмайди. Улар шу йўл билан 2 марта чемпионатни ютган ва 2 марта Чемпионлар Лигаси финалига чиққан.
Шунга қарамай, биз улардек ўйнашни бошласак, мухлисларимиз бизни кечирмайди. Тан оламан, Симеоне - ажойиб мураббий.
Лекин унинг қарорлари бизга тўғри келмайди. Яна шуни айта оламанки, буларнинг ҳеч бири танқид эмас", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар