Хави: Вазият тез ўзгариши мумкин

Хави Ла Лигада мавсумнинг биринчи ярми якуни ҳақида фикр билдирди. 

"Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида 19 ўйинда мумкин бўлган 57 очкодан 50 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 

"Вазият тезда ўзгариши мумкин. Биз 50 очко тўпладик, аммо иккинчи даврада бундай бўлмаслиги мумкин. 

Биз биринчи даврадаги каби ҳаракат қилишимиз керак. Мақсад - чемпион бўлиш", - деди "Барселона" устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!