Хавининг “Барса”дан кетишига “Реал” сабабчи
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳали бир ярим йиллик шартномаси бўлишига қарамай, мавсум якунланиши билан клубни тарк этишини эълон қилди.
Mundo Deportivo нашрига кўра, испаниялик мутахассис Испани Суперкубоги финалида “Реал”дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин шу қарор келган.
Манбанинг таъкидлашича, Хавининг бу қарорига жамоада ўйин нуқтаи назаридан ўсиш кузатилмаётгани ва клуб раҳбарияти вакиллари орасида уни танқид остига олаётганларнинг кўпайиб бораётгани ҳам сабаб бўлгани айтилмоқда.
Хави “Барса”дан кетиш ҳақидаги қарорини Суперкубок финалидан кейин оммага эълон қилмоқчи бўлди. Бироқ унинг атрофидагилар жамоа Испания кубоги ярим финалига чиқиш имконига эга эканини айтиб, уни фикридан қайтарганди.
Аммо “Барселона” мусобақанинг чорак финалида “Атлетик”дан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, мамлакат кубоги учун курашдан ҳам чиқиб кетди.
Каталонияликлар Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Вильярреал”га ўз майдонида 3:5 ҳисобида ютқазгани Хавига нисбатан мухлислар томонидан ҳуштакбозликлар бўлишига олиб келди.
Фикрлар