Хайрулла Ҳамидов бугунги "Эл класико"га қандай таъриф берди?

Хабарингиз бор, бугун Испания чемпионати 10-туридан қолдирилган "Барселона" - "Реал" учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Беллашувни "Футбол ТВ"да Хайрулла Ҳамидов ва Ҳасан Турдалиев шарҳлаб боришади.

Учрашув олдидан Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида "Эл класико"га тариф ёзиб қолдирди.

- Бугун Европада катта ўйин. Мезбон – ўзини мустамлака ҳис этадиган юрт вакиллари. Илғорлари мустақиллик ҳақида бот-бот бонг уриб туришади. Меҳмон эса, мамлакатнинг бош жамоаси. Майдонда олтин тўпларни қалаштириб ташлаган юлдуз ҳаракат қилади. Турнир жадвалига ўзгартириш киритадиган ўйин. Айниқса, меҳмонлар ғалаба қозонишса, жадвалда яна пешқадамга айланиб олишади.

"Барселона" - "Реал" учрашувининг тахминий таркиблари (Фото)

Ушбу учрашувни ўтказиб юбориш мумкин эмас: "Сампдория" – "Ювентус"! Соат 23:00да бошланади, ёдингиздан чиқмасин!

Ҳа, ҳа, Генуя бир пайтлари алоҳида Республика бўлган ва ҳозирги кунда ўзини Италия бағрида мустамлака ҳис этади. Мустақиллик ҳақида ашъорлар битгувчи исёнкор шоирлари билан танилган.

"Ювентус"да беш карра "Олтин тўп" соҳиби бор ва Италиянинг бош жамоаси ғалабага эришса, тахтига қайтади.

Мана шундай учрашувнинг иккинчи бўлими бошланаётган пайт Испанияда 10-турнинг қолдирилган бир ўйини ўтказилади: "Барселона" "Реал"ни қабул қилади. Ана шу учрашувда Ҳасан Турдалиев билан биргаликда ишлаймиз.

photo_2019-12-18_01-44-14

Генуядаги ўйиннинг иккинчи бўлимини кўрасизми, бизнинг ўйинга ўтасизми, ўзингиз биласиз. Лекин тунни бедор ўтказишингизни ҳозирданоқ айта оламиз. Хуллас, "Эл класико"га ортиқча таъриф топа олмадим. Кўришгунча, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998901723528
18/12/2019 22:52
"Суз бойлиги бехисоб" дейиш мумкинми ёки "Таъриф беришни устаси" десамми, офарин мухлисларни калбига етиб борадиган килиб гапирадида. Бир вактда иккита бахсни тасвирлаб берганига койил. Омад тилаб коламиз.
Sherbek Osginov
18/12/2019 14:09
O'yinni Xayrulla Xamidov sharhlaydigani zo'r bo'ldi.Omad sizga.