Хайрулла Ҳамидов: Жамоанинг узоқ йиллик мураббийи чиндан ҳам "Насаф"ни чемпион қилиб кетармикан ё ундан олдин "Нефтчи" шоҳсупага чиқишга улгурармикан?!
“Насаф” клуби раҳбарияти амалдаги бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Томонлар 2024 йилнинг сўнгига қадар амал қиладиган битимни имзолашган.
Ушбу воқеликдан сўнг таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида қисқача фикр билдирди.
- Рўзиқул Бердиев "Насаф"да яна бир йил ишлайдиган бўлди. 2024 йилнинг охиригача имзоланган шартномадан олинадиган хулоса, албатта, битта: чемпионлик!
Жамоанинг узоқ йиллик мураббийи чиндан ҳам "Насаф"ни чемпион қилиб кетармикан ё ундан олдин "Нефтчи" шоҳсупага чиқишга улгурармикан?!, - дея пост қолдирди Хайрулла Ҳамидов.
"Насаф" Рўзиқул Бердиев бош мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг беш карра бронза ва уч марта кумуш медаллари соҳибига айланди, шунингдек, тўрт марта Ўзбекистон Кубоги ва икки бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар