Хендерсоннинг Англияга қайтишига катта тўсиқ бор

“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Жордан Хендерсон ўтган ёз Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтган эди.

“Ал-Иттифоқ” ўйинчисига айланган машҳур футболчи араб мамлакати ҳаётига ва иқлимига мослаша олмаяпти. Англиянинг бир неча клублари унга иш беришга тайёр.

Бироқ Хендерсон ортга қайтиш учун катта харажат қилишига тўғри келади. The Telegraph нашрининг хабар беришича, Хендерсон январь ойида мамлакатга қайтадиган бўлса, Буюк Британия Бирлашган Қироллигига 3,5 миллион евро миқдорида солиқ тўлайди.

Манбага кўра, Хендерсонга ҳафтасига 400 минг евролик маош белгиланган ва у Саудия Арабистонида камида икки йил тўп тепса, унинг шартномаси солиқ талабларига жалб қилинмаслиги белгилаб қўйилган.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, Бирлашган Қироллик фуқаролари хорижда ишлаш учун мамлакатни тарк этса, улар борган жойида солиқ ҳисоби бўйича тўлиқ бир йил ўша ерда қолиши, эрта қайтса, даромадининг 45 фоизини солиқ сифатида тўлаши керак бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!