"Хетафе" посбони "Реал"нинг таклифини рад этди

  • 22 июнь, 2023, 22:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳуқуқлари "Хетафе"га тегишли бўлган дарвозабон Давид Сориа "Реал"га ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда "SER Deportivos" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, "қироллик клуби" ёзда сотилиши мумкин бўлган украиналик Андрей Лунин ўрнига 30 ёшли дарвозабонни сотиб олишни кутган. Бироқ Сориа рад жавобини берди ва ҳозирги клубида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Давид "Реал" Мадрид академияси битирувчиси ҳисобланади.

Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида Сориа 38 та ўйин ўтказиб, 45 та гол ўтказиб юборган. 15 учрашувда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!