“Хетафе” клуби президенти Анхель Торрес УЕФА Европа лигаси қачон бошланиши ҳақида гапирди. Айтиш керакки, мусобақа 1/8 финал босқичига келиб тўхтатиб қўйилган эди. “Хетафе” бу босқичда “Интер”га қарши баҳс олиб боради.

“УЕФА бизга Европа лигаси плей-офф ўйинлари аниқ ўтказилишини айтди. Биринчи ўйин иккинчи ёки учинчи август куни Миланда мухлисларсиз ўтказилади. Жавоб ўйини эса олтинчи ёки еттинчи август куни Испанияда бўлиб ўтади. Агар коронавирус туфайли жамоалар ўз майдонларида ўйнай олишмаса, учрашувлар нейтрал стадионларда ўтказилади”, - дейди Торрес.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)