Хэй: "Дунё каби бокс ҳам ўзгариб туради"
Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Девид Хэй (28-4,26КО) британиялик мухлисларнинг барча топ бокс учрашувлари асосан Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётганидан норозилигига изоҳ берди.
“Кўплаб британиялик бокс мухлисларининг Саудия Арабистонидаги жангларга бора олмаслигидан ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман. Афсуски, аччиқ ҳақиқат шундаки, бу жанглар кўпинча Саудия Арабистонида ўтказилади. Лекин дунё каби бокс ҳам доимо ўзгариб туради. Илгари мухлислар PPV тадбирларига қаршилик кўрсатишган, чунки улар жанжалларни телевизор орқали томоша қилишга одатланган. Лекин бу ҳам ўзгарди. Ҳозирги кунда юқори даражадаги жангчилар учун анъанавий даромад манбалари етарли эмас,иқтисодий реалликлар ўзгарди. Шунинг учун мухлисларни боксда янги давр бошланганини қабул қилиши керак. Энг яхши жанг – бу биз орзу қилган жанглардир”, – деб ёзади Хэй X да.
Эслатиб ўтамиз, Девид Хэй сўнги жангида 2018 йил Тони Бельюга имкониятни бой берганидан сўнг, фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар