"Химик" бош мураббийи: Мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик

"Бугун Тошкентда қуёш чиқди ва йигитлар бу қуёшда бироз омадга эга бўлишди. Улар бугун маккажўхори даласи биринчилида ўйнаш учун тушгандай ҳаракат қилишди, тизимсиз. Мухлисларимиз олдида узр сўрайман. Боиси бу 34 ўйин ичидаги энг ёмон учрашувимиз бўлди. Биз тушунамиз ва хулоса қиламиз. Рақибни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Кечаги баҳсда музга тушган Трушковда жароҳат бор эди. Сковронский ҳам ўйнаши керак. Шунчаки ротация қилдим.

Бугунги баҳсни кечагиси билан таққослаб бўлмайди. Кеча биз бугунгидан фарқли ўлароқ бир қатор хавфли вазиятларга эга бўлган эдик. Бугун биз хоккей ўйнаш учун чиқдик, ғалаба учун эмас", - деди Горбенко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!