Хитой. Аҳмедовнинг жамоаси Ули Штилике бошқарувидаги клубни мағлуб этди

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" клуби бу тур сафарда "Тяньцзинь Тэда"га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Аҳмедов беллашувда иштирок этмади.

Жанубий Корея терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ули Штилике бошқарувидаги "Тяньцзинь Тэда" мағлуб этилгач, шанхайликлар ҳисобидаги очколар сони 16 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!